Вьетнам ҳарбий делегацияси Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун “Фориш”га биринчи бўлиб етиб келди.
Вьетнам Социалистик Республикаси ҳарбий делегацияси Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун “Фориш” полигонига етиб келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.
Халқаро армия ўйинларини ўтказишга мўлжалланган Ўзбекистоннинг “Фориш” тоғ-дала полигони жорий йилнинг август ойида V “Халқаро армия ўйинлари – 2019” доирасида “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловига биринчи марта мезбонлик қилади.
Меҳмонларни Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, ўқувчи ёшлар карнай-сурнай садолари остида ўзбекона удумлар билан тантанали равишда кутиб олди
4 август куни старт оладиган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида Арманистон, Ангола, Озарбайжон, Беларусь, Россия, Зимбабве, Қозоғистон, Мьянма, Тожикистон ва Венесуэла (кузатувчи мақомида) каби давлатлар ғолиблик учун ўзаро курашади
Тасодифий хабарлар
Талабалар диққатига! Ётоқхона учун ариза бериш бошланди
“Навбаҳор” 6 нафар легионерга жавоб берди
ЖЧ-2026: Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси Қатарга қарши тўп суради
ОАВ фаолиятига цензура ўрнатиш учун жавобгарлик кучайтирилади – Мирзиёев
Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан яна бир шафқатсизлик аниқланди