Андижон туманида ваҳший қотиллик юз берган. Туман газ таъминоти бўлими раҳбари бир фуқаронинг бошини узиб, каналга оқизиб юборилгани иддао қилинмоқда.
Бу ҳақда 21 декабрь куни "Фейсбук"да пост ёзиб қолдирилган. “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ ушбу ҳолатни ўрганиб чиққан ва қотилликни қисман тасдиқлаган. Фақат постда ёзилганидек, ўлдирилган одам бу идорада ишламаслиги айтилган, дейди "Zed news" телеграм канали,
Шунингдек, “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ постда келтирилган “талон-тарожликлар”ни аниқлаш мақсадида вилоят Давлат солиқ бошқармасига мурожаат хати юборган.
"Ижтимоий тармоқда тарқатилган маълумотлар асосида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари ҳамда текширувлар олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
Алоҳида таъкидланишича, гумондор раҳбар ҳозирча қўлга олинмаган ва унга нисбатан ҳеч қандай жиноий иш қўзғатилмаган.
Тасодифий хабарлар
Хитой ЕИ компанияларини “қора рўйхат”га тиқди
Рустам Иноятов лавозимидан озод этилди
Таниқли журналистни ўлдиришда айбланган беш киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
Вохисов Дилшоджон Абдукаххорович Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди
ДХХнинг ваколатларидан бири Президент давлат хавфсизлик хизматига ўтказилади