Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг дунё ҳукмдорларига ёзган мактубларининг папирусга кўчирилган нусхаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, экспозицияда ана шундай улкан маънавий ва тарихий қимматга эга нусхалардан бири – император Ҳирақлюс (Гераклиюс)га юборилган мактубнинг илмий асосланган реконструкцияси намойиш этилади. Шу билан бирга, экспозицияда Эфиопия, Миср, Баҳрайн, Уммон ҳукмдорлари, Форс шоҳига юборилган мактублар нусхалари ҳам ўрин олиши кутилмоқда.
“Ушбу хатлар нафақат Исломнинг тинчликпарвар ва дипломатик руҳини, балки Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сиёсий заковати ва инсонпарварлигини ҳам ёрқин намоён этувчи тарихий далиллардир”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига кўра, Муҳаммад пайғамбарнинг Византия (Шарқий Рим) императори Ҳирақлюсга уни Ислом динига даъват этиб ёзган мактуби Иорданиядаги “Қирол Ҳусайн” масжиди музейида сақланмоқда. Бу мактуб ҳижрий 7 йилда, Муҳаррам ойида, милодий 628 йилда ёзилган.
Тасодифий хабарлар
Тезкор: Президент хонанда Озода Нурсаидовани кечирди
Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе ЎФАда масъул лавозимларга тайинланди
Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами йиғиш вақтинча тўхтатилди
1 октябрдан мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларининг ойлиги оширилди
Карантин тугагандан сўнг вояга етмаганлар масжидга келишига тўсқинлик қилинмайди — ИИВ