Сиёсатшунос Камолиддин Рабимов ядро уруши бошланса, Ўзбекистонга таъсир ўтказиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди.
“Яхшиям СССР тарқаб, мустақил давлат бўлганмиз. Акс холда, ядро уриши бошланганида, Ўзбекистон ҳам ядро хужумларининг бевосита нишонига айланарди.
Лекин, агар тўлақонли ядро уруши бошланиб кетса (Худо асрасин), мустақиллигимиз катта ёрдам бера олмас экан. Россия ва НАТО давлатларидан кўра, икки-уч хафта кўпроқ яшар эканмиз холос.
Ҳар қалай, икки хафтада ҳам, одамлар баъзи нарсаларга улгуриб қолиши мумкин: кимдир қайнонасига телефон қилиб, йиллар давомида йиғилган “эҳтиромларини” билдирган...
Яна кимлардир, аксинча, қайнонасини қучоқлаб йиғлаб “аяжон, кечиринг – ҳурматингизни қилолмадим” деган... Яна кимдир қайнонаси билан, норин у ёқта турсин, катта қозонда шўрва қайнатворган...
Хўш, икки хафта вақт қолганини билсангиз, сиз нима қилган бўлардингиз? Лекин, яхши ният қилиш керак: қайноналаримиз кўп бўлсин, бири-биридан ёш бўлсин, чопқиллаб хизматлар қилиб юрсин!”, — деб ёзди Раббимов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин ядро қуролини ишга тушуриш мумкинлиги тўғрисида блеф қилганди, бироқ АҚШ унинг сўзларига қарши жиддий муносабат билдириб, жавоб зарба бўлишини маълум қилди.
Тасодифий хабарлар
Ташқи ишлар вазири: Ўзбекистон Суриядан 170 киши ва Ироқдан 65 нафар болани қайтаради
Рамзан Қодировнинг ўғли ва Ҳамзат Чимаев автоҳалокатга учради – ОАВ
Попда Nexia КамАЗ “тагига” кириб кетди. Қурбон бор
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жаҳон банки Ўзбекистонга $142 млн қарз беради