Аввалроқ, Яшнобод туманида фохишахона борлиги аниқлангани ва 31 ёшли Абдумалик Х. 300 минг сўм эвазига “ёлғиз қолишни истаганларга” уйидан жой бераргани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 19:00 да Шайхонтоҳур туманида ҳам фоҳишахона аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 25 ёшли Х.Т. 50 минг сўм эвазига ўзи ижарада турадиган хонадонни ёлғиз қолишни хоҳловчиларга бериб турган.
Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Qalampir.uz Tahririyati
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон байроғи рангидаги либосда гўзаллик танловида қатнашган қиз жазоланди
Ўзбекистонда газ тўлдириш шаҳочалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Лицензияси бекор қилинган нодавлат ОТМ талабалари тегишли тартибда бошқа олий таълим ташкилотига кўчирилади
Тошкентда «Нексия» ЙПХ инспекторини уриб юборди
Ғузорда 42 ёшли эркак жасади топилди