Бугун, 20 ноябрь куни Наманган шаҳрида бир-бирига туташ қурилган 4 та уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.
Ҳодиса бугун соат 07:10 да шаҳардаги “Истиқбол” МФЙда юз берган. Бунинг оқибатида ушбу манзил ҳудудида жойлашган бир-бирига туташган уйлар зарар кўрган.
Вазирлик хабарига кўра, ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:16 да воқеа жойига шаҳар етиб борган, ёнғин соат 07:21 да қуршаб олиниб, соат 07:58 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғиндан 4 та уйнинг тахминан 300 кв.м. майдонда том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Фуқоролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қоламиз.
Тасодифий хабарлар
Меҳнат вазири меҳнат ҳуқуқини билмайдиган ходимлар ҳақида гапирди
Жазирама қачонгача давом этади?
15 нафар бола вафот этгани айтилмоқда: “Док-1 Макс” таблетка ва сиропи билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда
Коронавирус хавфи: Постларда нега қуролланган ҳарбийлар турибди?
Наманганда 5 ёшли қиз ҳодиса қурбони бўлди