Ўзбекистонда ҳар йили 1 майдан 31 августгача M1 (енгил автомобиллар) тоифасига кирувчи автотранспорт воситалари учун орқа ва олд ён ойна шишаларини қорайтиришга енгилликлар берилиши мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига автотранспорт воситаларидан фойдаланишда қўшимча қулайликларга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳасида сўз боради.
Ички ишлар вазирлиги томонидан муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, енгил автомобиллар тоифасига оид автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан – 31 августгача бериладиган рухсатномалар учун енгилликлар бўлиши кўзда тутилган.
Бунинг учун тўлов миқдори қуйидагича этиб белгиланмоқда:
- Жисмоний ва юридик шахслар учун – БҲМнинг 1 баравари миқдорида (412 000 сўм);
- Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун – БҲМнинг 5 баравари миқдорида (2 060 000 сўм).
Бунда, қисқа муддатли рухсатнома учун тўлов рухсатнома расмийлаштирилган санадан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда амалга оширилади.
Орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун 1 йилга бериладиган узоқ муддатли рухсатнома бўйича
- жисмоний ва юридик шахслар учун – БҲМнинг 8 баравари миқдорини (3 млн 296 минг);
- Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун – БҲМнинг 14 баравари миқдори (5 млн 768 минг сўм)ни ташкил этади.
Тасодифий хабарлар
Журналист ва блогерлар учун танлов ўтказилади
Тошкентда ёш бола 5-қаватда осилиб қолди ва... тушиб кетди (видео)
Рамзан Қодировнинг аҳволи ёмонлашди: у коронавирусга чалинган бўлиши мумкин
Ўзбекистонда интернет тезлиги кўтарилдими?
Дам олиш кунлари ҳаво совиб, қор ёғади – Ўзгидромет