Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Ҳоким ёрдамчиларининг маоши қуйидагича белгиланади:
• хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида (4 млн 932 минг сўм);
• хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,5 баравари миқдорида (5 млн 343 минг сўм);
• хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида (5 млн 754 минг сўм).
Қарорга кўра, ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.
Шунингдек, марказлар ходимларига туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари ходимлари учун белгиланган ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 11 нафар бемор коронавирусдан халос бўлди
Ўзбекистонликлар даромадининг деярли ярмини озиқ-овқатга сарфлайди — Euromonitor
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Наманганда яна бир ЙПХ ходими ЙТҲда вафот этди
Газ қазиб олиш қисқаришда давом этмоқда, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам камайишни бошлаган