Андижонда тадбиркор аёл қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи, 2005 йилда туғилган қизни калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ушбу аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Воқеа 2024 йилнинг 15 декабрь куни Андижон шаҳри Ҳунарманд маҳалласида содир бўлган. Кийим савдоси билан шуғулланувчи дўкон эгаси қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи, 2005 йилда туғилган фуқарога нисбатан зўравонлик қилган. Улар ўртасидаги зиддият ўзаро қарз олди-берди масаласи ортидан келиб чиққан.
Билдирилишича, зўравон аёлга Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро процессуал тартибда ушланган. Тергов иши Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Шунингдек, бошқарма ушбу фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан жабрланганлар 102 қисқа рақамига, Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБнинг телефон рақамига 74-223-59-52 ёки яқин орадаги ички ишлар бўлимларига мурожаат қилишларини сўраган.
Тасодифий хабарлар
Афғонистон Россиядан газ ва нефть сотиб олмоқчи
“Қора душанба”. Йирик рус компаниялари Путиннинг қароридан “ларзага келди”
Ўзбекистон ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориши тизими босқичма-босқич тўхтатилади
Ўзбекистонга Эрондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади
Йўлларни 822 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилган — Сенат