Пандемия пайтида фуқароларни чет давлатга жўнатмоқчи бўлиб, 700 га яқин кишини алдаган компания директори ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ўрнатилган карантин чекловлари даврида компания фуқароларга Россияга авиачипта расмийлаштириб, ушбу давлатга кириш учун зарур ҳужжатларни олишда ёрдам беришга ваъда берган.
Аммо компания директори ушбу ваъдаларни бажармайди ва олган пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.
2020 йил 22 октябридан 2021 йил 13 январигача республика бўйича ушбу компания орқали 190 нафар фуқаро авиачипта ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб, алданган ҳамда яна 500 нафар фуқаронинг номига ҳужжатлар расмийлаштирилгани аниқланган.
Бугунги кунда компания директори ва таъсисчиси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан гумонланувчи сифатида ушланган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда қўшнилар 35 ёшли эркакни жиноят устида қўлга олди
“Барчаси кеч хабар топганимиз ва хатомиз туфайли бўлди” – соғлиқни сақлаш вазири “Док-1 Макс” иши ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев Россияга боради
АҚШнинг Россия билан муносабатлардаги асосий хатоси айтилди
Фуқароларни банк номидан алдаб, $8 млн ўзлаштирганлар ушланди