Эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳоли учун қулай шарт - шароитларни яратиш секторлар фаолиятининг асосий вазифаларига айланган.
Белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида Наманган вилоят прокурори, вилоят 2-сектор раҳбари Жахонгир Жураевич Хатамов Туракургон туманидаги "Исвахон" махалла фукаролар йигинида фуқаролар ҳамда тадбиркорлар билан сайёр қабули ўтказилди.
Қабул давомида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит, ер ажратиш, бажарилган ишлар учун пул маблагларни ундириш, судлардаги низоли масалалар, инвесторларни жалб этишдаги муаммолар ва бошқа масалалар юзасидан жами 10 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларни ҳал қилиш бўйича тегишли масъулларга муддатлар белгиланиб, тегишли топшириқлар берилди.
Бу борадаги ижобий ишлар давом этмоқда.


Тасодифий хабарлар
Россияга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Мактабда 13 кишини ўлдирган жиноятчининг шахси аниқланди
Баҳодир Жалолов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
АҚШ талабалар визаси учун суҳбатларни тўхтатди – ОАВ
Таниқли жиноятчи суд залида отиб ўлдирилди