Ижтимоий тармоқларида икки нафар ўқувчи қиз томонидан уятли сўзлар орқали сўкиниб тасвирга олинган видеолавҳа тарқалди. Ушбу видеога вилоят ИИБ томонидан расмий муносабат билдирилди.
Қайд этилишича, ҳолатни зудлик билан Ички ишлар бошқармаси ўз назоратига олган ҳамда ўқувчи қизларнинг шахсига ойдинлик киритишган.
Суриштирув ҳаракатлари давомида видеодаги қизлар Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб ўқувчилари — 2005 йилда туғилган Ж.А. Т.Ж. ва Р.Ж. эканлиги аниқланди. Ҳолат 8 сентябр куни ҳуқуқ фани дарсида тасвирга олинган.
Ҳолат юзасидан 10-сонли мактаб директори, ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек, Навоий шаҳар ИИБ ХПБ ВЕБ инспектор-психологлари иштирокида муҳокама ташкил қилинди.
Қизларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган. Улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдиришган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан йиғилган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар комиссиясига юборилган.
Тасодифий хабарлар
Сирдарёда қарздорликни ундириш учун келган газ идораси ходими ўлдирди
Фарғона вақти билан 15:45 да Ўзбекистон—Қирғизистон чегараси яқинида зилзила юз берди.
Prezident o‘qituvchilarni mukofotladi (Farg‘ona, Andijon, Namangan viloyatlari)
Ўзбекистон ва Қирғизистон ММА жангчилари Москвада катта жанжал уюштирди
Бош прокуратура протестидан кейин миллионлар “ўйнаган” суд қайта кўриб чиқилади