Хитойда Xueba 01 (“Зўр ўқувчи”) исмли одамсимон робот илк бор мамлакатнинг етакчи университетларидан бирининг драма ва кино йўналишидаги докторантура дастурига қабул қилинди. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Xueba 01 Шанхай фан ва технология университети ҳамда DroidUp Robotics компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Робот классик кўринишда – кўзойнак, кўйлак ва шим кийган ҳолда намоён бўлган ва хитой тилида мулоқот қила олади.
У тўрт йиллик таълим давомида асосан анъанавий хитой операси йўналишига ихтисослашади. Xueba 01 аллақачон виртуал талаба гувоҳномасини олган. Унинг илмий раҳбари – шанхайлик машҳур рассом ва профессор Ян Цинцин ҳисобланади.
Профессорнинг айтишича, робот санъат билан боғлиқ қуйидаги соҳаларни ўрганади:
- саҳна санъати;
- сценарий ёзиш;
- саҳна дизайни (сценография);
- техник фанлар.
Раҳбарининг фикрича, Xueba 01 ўқишни тамомлагач музей ёки театрда опера режиссёри, ҳаттоки шахсий санъат студиясининг асосчиси бўлиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Массаж ниқоби остида мижозларга интим хизмат кўрсатган 11 нафар қиз ушланди
Shveytsariya kompaniyasi Toshkentdagi yangi aeroport terminalini quradi
Меҳнат инспекцияси бошлиғи аёл кишини ҳақорат қилди
Отабек Муродов ҳам қамоққа олинди. У 100 минг доллар пора олгани таъкидланмоқда - ОАВ
Ўзбекистоннинг барча гази Россия компаниясига 35 йилга сотилганми? (видео)