10 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги мамлакат ҳудудидан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига икки томонлама йўловчи ташишни ташкил этишга рухсат берди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги миллий ва хорижий авиакомпанияларга юборилган хатда сўз боради.
Хатда келтирилишича, бундан олдин йўловчи тури ва фуқаролиги бўйича қўйилган чекловлар бекор қилинади. Саудия Арабистонига амалга оширилаётган парвозларда Умра мавсуми ниҳоясига етаётганлиги ва “Ҳаж-2026” мавсумидан олдин барча Умра зиёратчилари Саудия Арабистонининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ мамлакатдан чиқиб кетиши шартлигини инобатга олиниши лозим.
Бунда “Uzbekistan Airports” АЖ Саудия Арабистонига парвоз қилаётган барча турдаги йўловчиларни ортга қайтиш чиптаси борлигини текширишни, ортга қайтиш авиачиптасига эга бўлмаган йўловчилар рўйхатини авиакомпаниялар ва туроператорлар кесимида шакллантириб, ҳар куни иш сменалари тугаши билан “Ўзавиация” агентлигидаги штабга киритиб борилишини таъминлайди.
Парвозларни ташкил этишда парвозлар хавфсизлиги талаблари, халқаро ҳаво ташувлари бўйича амалдаги қоидалар, шунингдек Саудия Арабистони ва БААнинг ваколатли органлари томонидан белгиланган талаб ва тартибларга қатъий риоя этилиши керак.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолатни яшириш жиноий жавобгарликка асос бўлади
Қирғизистонда собиқ судьялар ва прокурор серияли қотилнинг жазосини енгиллаштиргани учун ҳибсга олинди
Наманганда коронавирусга чалинган фуқаролардан 11 нафари бутунлай соғайди
UzAuto Ўзбекистонга Tesla’нинг асосий рақобатчиси BYDни жалб қилишга муваффақ бўлди
Андижонда светофор ўрнатилган тўсинга чиқиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилган фуқаро 15 суткага қамалди