Жорий йилнинг 5 январь куни Россиянинг Ленинград вилоятида Daewoo Nexia ва тез ёрдам машинаси тўқнашиб кетди. Оқибатда 2 ўзбекистонлик вафот этган. Бу ҳақда “78.ru” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, воқеа 5 январь куни соат 19:23 да М-10 автомагистралининг 637-километрида содир бўлган. 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувида бўлган Daewoo Nexia автомобили қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, Ford Transit русумли тез ёрдам машинасига бориб урилган.
Оқибатда Nexia ичида бўлган 31 ёшли йўловчи воқеа жойида, 27 ёшли йўловчи эса шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган. Қурбонларнинг иккиси ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлгани айтилмоқда.
Тез ёрдам машинасини бошқариб келаётган 45 ёшли ҳайдовчи ўртача оғирликдаги тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Маълум бўлишича, Nexia ҳайдовчиси 2021 йилда ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун икки марта маъмурий жавобгарликка тортилган. Айни вақтда у қўлга олиниб, изоляторга жойлаштирилган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тасодифий хабарлар
Толибон Ўзбекистонга босим ўтказяпти(ми)?
Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатидан Ўзбекистон жамоаси четлатилди
Наманганда ЙПХ инспектори қўлга тушди
Ўзбекистонда 30 кишигача одам билан тўйлар ўтказиш бошланди
Ўзбекистонда юз берган зилзила ҳақида янги маълумот берилди