Қалъа XVIII-XIX асрларда Александр Суворовнинг буйруғига кўра қурилган. Қарийб 200 йил олдин қалъадан ҳарбийлар фойдаланган, аммо у 20 йил олдин ёпилган.
Финландиянинг Котка шаҳри ҳукумати Senaatti-kiinteistöt давлат компаниясидан Кюменегород қалъасини 1 еврога сотиб олди, деб ёзмоқда РБК.
Қалъа XVIII-XIX асрларда Александр Суворовнинг буйруғига кўра қурилган. Майдони 50 гектарни ташкил этадиган қалъа ҳудудида 20 га яқин иншоот жойлашган бўлиб, уларнинг йириклари — офицерлар учун мўлжалланган бино ва казармадир.
Қарийб 200 йил олдин қалъадан ҳарбийлар фойдаланган, аммо 20 йил олдин у ёпилган. Эндиликда Кюменегородни тартибга келтириб, у ерда музей, қаҳвахона, концерт майдончаси очишмоқчи.
Senaatti-kiinteistöt компанияси қалъани сақлаб қолиш, жумладан, биноларни таъмирлашга ҳар йили 200 минг евро сарфлаб келган. «Кюминлинна қалъаси дўстлари» ассоциацияси рестраврация учун ҳукуматдан 100 минг евро олган, маблағларнинг 20 минг евроси экотуризмга сарфланади. Қайта тиклаш ва объектни туристик масканга айлантириш жами 18 миллион еврога тушади.
Кюменегород Виборг ва Ҳелсинки оралиғида жойлашган — ҳар икки шаҳаргача бўлган масофа тахминан 100 километр. XVIII-XIX асрларда Финландия ерларини шведларда ҳимоя қилиш учун руслар томонидан бир нечта қалъа қурилган. 1878 йилда эса Котка шаҳрига асос солинган.
Тасодифий хабарлар
Kарантин марказида фуқаро контейнер ичида ўзини осиб қўйди
Наманганда аҳолидан 18 млрд сўмдан ортиқ пул асоссиз чиқинди ташиш хизмати учун олингани аниқланди
Германия 25 минг афғон қочқинини қабул қилишга рози
Наманганда коронавирусни даволаш ва тақсимлаш маркази қайта тикланди
Путин урушда “Россияга керакли натижа” нималигини айтди