Бугун, 30 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида “балиқ ёмғири” бўлибди, деган хабарлар тарқалди. “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК довондаги ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 26 ноябрь куни соат 16:30 лар атрофида A-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 227 км. қисмида содир бўлган.


Довон йўлида ҳаракатланиб кетаётган хорижий корхонага тегишли 40 N 000071 давлат рақамли енгил автомашина юкхонасига жойлаштирилган елим идишда боқиш учун етиштирилган балиқ чавоқлари олиб кетаётган вақтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан олдида кетаётган юк автомашинасига бориб урилган. Оқибатда енгил автомашинага жойлаштирилган елим идиш ёрилиб, ичидаги балиқлар йўлга сочилиб кетган.
Мазкур транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган. Йўлга сочилиб кетган балиқ чавоқларнинг асосий қисми нобуд бўлмасдан йиғиштириб олинган.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов ҳокимликдаги қимматбаҳо машиналар нега кераклигини айтди
2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этилади
Наманганда 17 бемор коронавирусдан тузалди, соғайганлар 1229 нафарга етди
Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди
ЙХҲБ тизимида “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика ва вилоят жамғармалари ташкил этилиши маълум қилинди