Ўзбекистон ва Швеция миграция ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ҳақида қўшма декларация имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миграция агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Швеция Миграция вазири Йохан Форсселл ўртасида Ўзбекистон ва Швеция миграция соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтган.
Конструктив мулоқотда ноқонуний миграциянинг олдини олиш, инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи, қулай, шаффоф ташкиллаштирилган миграция механизмларини яратиш масаласи муҳокама қилинган.
“Бугунги кунда Швециядаги демографик жараёнлар туфайли транспорт, қурилиш, саноат, тиббиёт, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кадрлар етишмовчилиги кузатиляпти. Ўзбекистон ушбу мамлакат меҳнат бозорига малакали мутахассисларни тайёрлаш ва олиб кириш учун етарли салоҳиятга эга”, дейилади хабарда.
Томонлар қуйидаги асосий ташаббусларни илгари сурган:
- икки мамлакат ўртасида марказлаштирилган рақамли платформа яратиш;
- қурилиш, логистика ва тиббий хизматлар йўналишларига иш берувчилар талаби асосида ўзбекистонлик юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва Швецияда бандлигини таъминлашга қаратилган пилот лойиҳаларини бошлаш.
Шунингдек, учрашув доирасида миграция ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ҳақида қўшма декларация имзоланган, бу ҳамкорлик нолегал миграцияга чек қўйиш, ахборот алмашиш ва консуллик қўллаб-қувватлаш механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Ишончим комилки, бугун имзоланган тарихий ҳужжат Ўзбекистон – Швеция муносабатларини янги босқичга кўтариш ва келажакдаги фаол ҳамкорлигимиз учун муҳим қадам бўлди. Мамлакатингизга илк бор келган бўлсам-да, жадал ривожланаётган иқтисодиёт, қолаверса барча соҳалардаги ижобий имкониятлар менда жуда ижобий ҳиссиётлар қолдирди”, деган Швеция Миграция вазири.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ҳокимлик бош мутахассиси пора олаётганда ушланди
Яна бир соҳада қонунбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга пул берилади
Саноати ривожланган туманларга 200 млрд ажратилади – Мирзиёев
Ўзбекистонда доллар курси ўсишда давом этмоқда, рубль пасайди
Наманганлик тадбиркор 33 нафар талабанинг контракт пулини тўлаб берди