Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида мотоциклчи қиз ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг хизмат машинаси – Lacetti пойга ўйнагани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур видеолар юзасидан пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот котиби Қаҳрамон Худойберганов муносабат билдирди.
Унга кўра, ЙПХ инспектори мотоцикл ҳайдовчисининг ҳужжатларида камчилик аниқлаган ва шу сабабли мотоциклни жарима майдончасига жойлаштириши керак бўлган. Ҳайдовчи эса уловни ўзи жарима майдончасига олиб борган. Ҳолат бўйича баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, Қаҳрамон Худойберганов ўз муносабатига мотоциклнинг жарима майдончасига жойлаштирилгани тўғрисидаги ҳужжатни илова қилган. Ҳужжатда воқеа жорий йилнинг 7 июль куни эрталаб соат 04:30 лар атрофида содир бўлганини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, мотоцикл ҳайдовчиси жорий йилнинг 11 июль куни ўзининг Instagram саҳифасида жойлаштирган видеода деярли тенг тезликда кетаётган транспорт воситалари мотоцикл ва Lcetti’нинг 100 километр/соат тезликда ҳаракатланаётганини кўриш мумкин. Қаҳрамон Худойберганов эса ўз муносабатида ҳолатнинг мазкур томонларига изоҳ бериб ўтмаган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44 даражагача исиши кутилмоқда «Ўзгидромет»
Ярим миллиард одам ўта қашшоқлик хавфи остида – ЖССТ
Келинини гумдон қилиш учун «киллер» ёллаган қайнона қўлга тушди
Бугун БААга қарши муҳим ўйин. Футболчиларимиз қандай тайёргарлик кўрмоқда? (фото)
"Реал"га қарши ўйин олдидан "Ливерпуль" жуда жиддий йўқотишга учраши мумкин