Хитойлик шифокорлар Наманганда

Хитойлик шифокорлар Наманганда

Коронавирус инфекциясига қарши курашиб, катта тажриба тўплаган хитойлик шифокорлар мамлакатимизда бўлиб турибди. Бугун улар Наманганда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Меҳмонлар даставвал мувофиқлаштириш штаби фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 Хитойнинг Жянг провинциясидан келган 7 нафар шифокорлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ташкил этилган видеоконференция орқали вилоятдаги эпидемиологик вазият, шунингдек  карантин тадбирларининг кўлами, коронавирусга чалинган беморларни соғайтириш бўйича амалга оширалаётган ишлар билан танишди. Айни вақтда 43 нафар беморнинг тўлиқ соғайганлиги ҳам таъкидланди.  

 Бошқармада  шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят даволаш-профилактика муассасалари билан онлайн тарзда видеомулоқот  ўтказилди. Норин, Наманган ва Чуст туманларининг тиббиёт бирлашмаларидан, шунингдек, вилоят болалар кўп тамоқли тиббиёт маркази ва бошқа муассасалардан тушган саволларга хитойлик мутахассислар ўз тажрибаларидан келиб чиқиб батафсил жавоб берди.

 Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида олиб борилаётган даволаш ишлари билан меҳмонларни онлайн орқали таништирилиб атрофлича маълумотлар берилди. Шифохонада мутахасисилари  савол-жавоблар натижасида хасталикни самарали бартараф этиш юзасидан чинлик ҳамкасбларидан амалий тавсиялар олдилар.

 Видео-мулоқотда меҳмон шифокорлар Хитойда эпидемия даврида кўрилган чоралар, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш борасидаги тадқиқотлар тўғрисида тўхталиб, коранавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда тиббиёт ходимларини ишончли ҳимоялаш бўйича эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар хусусида тавсиялар берди.

- Биз мамлакатингизнинг кўп жойларида бўлдик. COVID-19 инфекциясига қарши  кескин чоралар кўрилган, дейди - доктор Ванг Ван Чун. – Кўчалар бўм-бўш. Демак, давлат томонидан олиб борилаётган ишларни аҳоли қўллаб-қувватламоқда. Бу эса ҳукумат билан халқ ўртасидаги алоқа жуда яхши ўрнатилганидан дарак. Ҳозирги шароитда биринчи қиладиган ишимиз профилактикани яхши йўлга қўйиш. Вакцина топилмаган бўлса ҳам касаллик тарқалишини шу йўл билан жиловлаш мумкин. Яқин орада осойишта ҳаётга қайтилади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки,Ўзбекистон ва Хитой азалдан ҳамкор. Шунинг учун ҳам  мамлакатингизга беғараз ёрдамга келдик. Тавсия ва маслаҳатларимиз орқали короновирус инфекцияси хавфини камайтиришга кўмак берамиз.  Дўстлигимиз абадий бўлсин!

Улуғбек Рўзиматов

×