2021 йилнинг 9 июнь куни Давлатобод туманидаги Юридик техникумида Юридик техникум талаба ва ўқитувчилари иштирокида Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари М.Дедамирзаева, С.Жўрабоев, судья катта ёрдамчиси Н.Гаппаровалар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг мазмун моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур тадбирда Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари М.Дедамирзаева, С.Жўрабоев сўзга чиқиб, 2021 йил 27 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг “Конституциявий суди тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги, мазкур қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мақоми, хусусан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди доимий фаолият юритувчи суд ҳокимияти орган эканлиги, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўриши, Конституциявий суднинг ваколатлари хусусида сўз юритдилар.
Бундан ташқари, маърузачилар Конституциявий судни сайлаш, судьяларнинг ваколат муддатлари, Конституциявий суднинг фаолият тартиби каби масалалар хусусида ҳам гапириб ўтдилар.
Тадбир давомида «Юксак ҳуқуқий маданият — мамлакат тараққиёти кафолати» деган концептуал ғоя асосида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир давомида техникум битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда суд соҳасига ёш кадрларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилиниб, мазкур масала тадбир иштирокчиларни қизғин суҳбатга чорлади.
Вилоят суди судьяси
М.Дедамирзаева
Тасодифий хабарлар
23 ёшли ҳайдовчи «Волга»да каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди
«Ўша куни ишдан олиб ташладим» – Президент Миришкорнинг собиқ ҳокими ҳақида гапирди
Гуллар фестивали маркази - Бобур боғида тантаналар бошланди! (фото)
Марғилонда ёнаётган «Damas» ичида ҳайдовчи қолиб кетди
ОТМга кириш имтиҳонларида максимал балл 189 бўлади. Абитуриентлар қайси фанлардан нечта тест топшириши тасдиқланди