Россия президенти Владимир Путин Гаагадаги Халқаро жиноий суди уни ҳибсга олиш учун ордер берганидан кейин биринчи халқаро ташрифни амалга оширади. Blooomberg агентлигига кўра, Путин бу йил Хитойга ташриф буюришни режалаштирган.
Aгентлик маълумотларига кўра, Кремл «Бир камар, бир йўл» форумида иштирок этиш учун Путиннинг Хитойга ташрифига тайёргарлик кўрмоқда. Вазиятдан хабардор учта манбага кўра, сафар шу йилнинг октябрига мўлжалланган. Путин Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг тадбирда иштирок этиш учун мамлакатга келиш таклифини қабул қилди, дейди агентлик инсайдерларидан бири.
Қайд этилишича, Путин шу йилнинг март ойида Гаага суди уни ҳибсга олишга ордер берганидан бери Россияни тарк этмаган. Жумладан, у Жанубий Aфрикадаги БРИКС саммитини ўтказиб юборди, чунки ушбу давлат қонунлари бўйича Путин қамоққа олиниши керак.
Aгентликнинг таъкидлашича, ҳозирча Россия ёки Хитой расмийлари Путиннинг Хитойга ташрифини тасдиқламаган.
Тасодифий хабарлар
«Қарши бўлмасангиз, 3 кун бўламан бу ерда» — Президент самолёти илк марта Мўйноқ аэропортига қўнди
Қўқонда талаба қизлар ётоқхонасига камера ўрнатилгани фош бўлди
Каримова нафақат давлатнинг пулини, балки маданий бойликларини ҳам ўғирлаган
Наманганда 26 ёшли йигит пичоқланди
Мбаппе “ПСЖ” сафида Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонмоқчи.