Мессининг биринчи ўқитувчиси шогирдига хат ёзди

Мессининг биринчи ўқитувчиси шогирдига хат ёзди

Лионель Мессининг биринчи устози ЖЧ-2022 финали олдидан футболчига хат йўллади. Бу ҳақда "Super Deportivo" радиоси хабар берди.

Маълум бўлишича, Мессининг биринчи устози Росариодаги Месси улғайган кўчадан ўта туриб, Леони эслаган ва унга кичик хат ёзишга қарор қилган.

"Салом Месси. Сизнинг устозингиз бўлганим учун Худога шукр қиламан. Ҳеч қачон ўзгарманг. Сиз оддий, камтар, ажойиб инсонсиз. Ҳаётингизнинг бир қисми эканлигимдан фахрланаман. Қаттиққўл бўлганим учун узр. Муваффақиятсизликлар пайтида бизга ажойиб бахт келтирганингиз учун миннардорлик билдираман. Мен туш кўрмаётганимни билиш учун сизни қучоқлашни истардим. Финалда омад тилайман. Биз сизни яхши кўрамиз", деб ёзган Моника Домино.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Месси бошчилигида иккинчи марта ЖЧ финалига йўл олди. Охирги марта жанубий америкаликлар 2014 йилда мундиал финалига чиқиб, Германияга имкониятни бой берганди. Эртага, 18 декабрь куни ЖЧ-2022нинг ҳал қилувчи баҳсида Аргентина Франция терма жамоаси билан баҳс олиб боради.


Теглар:
×