Рус тили Қирғизистон учун зарур ва бу тилнинг расмий мақомини ўзгартириш таклифлари нотўғри. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Kabar” агентлигига берган интервьюсида сўз очди.
“Рус тили бизга эмас, биз рус тилига муҳтожмиз”, деган давлат раҳбари.
У, шунингдек, Қирғизистон конституциясида рус тили расмий тил деб белгиланганини эслатган. Президентнинг фикрича, рус тили дунёдаги энг муҳим олти тилнинг бири ҳисобланади.
“МДҲ давлатларини айтмай турайлик, қўшни Ўзбекистон ва Тожикистонга борсангиз, рус тилисиз мулоқот қилиб бўлмайди. Европа, Америка, Хитойда ҳам рус тили таржимонларидан фойдаланишади”, деган Жапаров.
У, шунингдек, баъзи сиёсатчиларнинг рус тилининг мақомини ўзгартириш ҳақидаги таклифларини нотўғри деб атаган.
“Албатта, энг аввало ўз она тилимизни ривожлантиришимиз керак. Бироқ рус ва инглиз тилларини ҳам билишимиз лозим”, дея қўшимча қилган Қирғизистон Президенти.
Тасодифий хабарлар
Бўстонлиқда 56 туп кўп йиллик дарахт кесиб ташланди
Давлат солиқ қўмитаси раиси Наманганда тадбиркорлар билан учрашув ўтказди
«Биз уйдан чиқа олмаяпмиз» – афғонистонлик олим Кобулдаги вазият ҳақида
Қодировнинг 16 ёшли ўғли Россия Мудофаа вазирлиги батальонига раҳбар бўлди
Ўзбекистон аҳолиси кўпайди