Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти, Чуст тумани “Саримсоқтепа” МФЙда канализация тармоғида қон оқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга “Наманган сув таъминоти” МЧЖ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, хабар тарқалганидан сўнг, “Наманган сув таъминоти” МЧЖ томонидан тезкор суриштирув ўтказилган.
Таъкидланишича, мазкур холат тармоқлардаги тиқилиш натижасида келиб чиққан бўлиб, жорий йилнинг 18 февраль куни аниқланган ҳамда Худудий оқава тозалаш бўлимининг Чуст филиали томонидан бартараф этилган.
Бугун, 23 февраль куни назоратчи томонидан визуал текширув ўтказилганда, авария холати аниқланмаган.
Шунингдек, оқава тармоқларида оқаётган сувнинг қизил рангга киришига тармоққа уланган тозалаш воситаларини ишлаб чиқарувчи фабрикадан чиққан кимёвий моддалар сабаб қилиб кўрсатилган.
Ушбу масала юзасидан қўшимча ўрганиш ўтказилиб, натижаси маълум қилиниши айтилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ҳусановнинг трансфер нархи 100 миллион евродан ошиб кетди
Ўзбекистон тарихидаги энг чиройли мушакбозлик (видео)
Тошкентда доллар тўла сейфни ўмарган жиноятчилар қўлга олинди
Даҳшат! “Жиззах-Қўқон” йўлига ташлаб кетилган бир кунлик чақалоқ ҳалок бўлди
Қонунчиликда нимани сақлаб қолиш ва нимадан воз кечиш кераклиги муҳокама этилди