Янгийўл таксичиларини Telegram’да ҳақорат қилган ИИБ ходими эгаллаб турган лавозимидан четлатилди

Янгийўл таксичиларини Telegram’да ҳақорат қилган ИИБ ходими эгаллаб турган лавозимидан четлатилди

Янгийўл таксичиларини Telegram’да ҳақорат қилган ИИБ ходими эгаллаб турган лавозимидан четлатилди

22 октябрь куни Telegram’даги «Водители Янгиюля» каналига ўзини Янгийўл туман ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари Усмон деб таништирган шахс шу гуруҳ иштирокчилари ҳисобланган 1650 нафар такси ҳайдовчисини қўпол тарзда ҳақоратлаб, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар айтилган 38 сониялик аудиофайлни жойлаштиргани ҳақида хабар берилганди

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, тарқатилган аудиоёзув юзасидан 23 октябрь куни соат 21:30 ларда Янгийўл шаҳрида жойлашган ЙҲХБ маъмурий биноси атрофига 100 га яқин йўналишсиз такси ҳайдовчилари изоҳ берилишини сўраб йиғилган.

Шунда вилоят ИИББ 4-минтақавий ҳудуд, Янгийўл шаҳар ва туман ИИБ раҳбарлари йиғилганлар билан учрашиб, ЙҲХБ катта инспектори Усмон Замоновга нисбатан ҳозирда хизмат текшируви ўтказилаётганлигини, барча тўпланган ҳужжатлар прокуратура идораларига юборилиб, қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши тушунтирилганидан сўнг, йиғилганлар тарқалган.

Тошкент вилояти ИИББ томонидан олиб борилган батафсил текширув ишлари натижаларига кўра, Усмон Замонов текширув давомида аудиоёзув ҳақиқатан ҳам ўзига тегишли эканлигини маълум қилган.

Шунингдек, Усмон Замонов ўзининг тушунтириш хатида 22 октябрь куни Telegram’даги «Водители Янгиюля» номли гуруҳда такси ҳайдовчилари томонидан ЙПХ ходимларини камситувчи постлар тарқатилганидан сўнг, уларга жавобан ушбу ҳақоратли аудиоёзувни юборганлигини тан олган.

ЙПХ инспектори ушбу хатти-ҳаракатлари билан фуқаролар ўртасида ички ишлар органларига нисбатан салбий фикрлар келиб чиқишига ҳамда жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганлиги учун вилоят ИИББ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, ЙҲХБ катта инспектори лейтенант Усмон Замонов эгаллаб турган лавозимидан четлатилди.

Ҳозирда прокуратура томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

×