29 август куни Наманган вилоятининг “Учқўрғон-Хақулобод” йўлида “Дамас” автомашинаси “Исузу” русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
29 август куни соат 17:30ларда Наманган вилоятининг “Учқўрғон-Хақулобод” йўлида “Дамас” ва “Исузу” русумли транспорт воситалари тўқнашган. “Дамас” автомашинасининг 52 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонда ҳаракатланаётган “Исузу” юк машинасига урилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.
Қурбонлар бор
Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг икки нафар йўловчилари эса касалхонага олиб келинган вақтда вафот этган.
Тергов ишлари бошланган
Ҳозирда бўлиб ўтган воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистон толиблар билан алоқа ўрнатишга тайёр. Давлатнинг қандай мақсади бор?
Афғонистондан Польша фуқароларини эвакуация қилаётган самолётлар Навоийга қўнмоқда
Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасаймоқда
Эндиликда йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар ходимисиз расмийлаштириш мумкин
Қашқадарёда ака укасини боғлаб, ёқиб юборди