Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида автотранспорт воситаларини таъмирлаш хизматларига талаб юқори экани маълум қилинди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-май ойларида автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва мотоциклларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 10,6 трлн сўмни ташкил этган.
Ҳудудлар бўйича автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва мотоциклларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 598,2 млрд сўм;
- Андижон вилояти – 530,6 млрд сўм;
- Бухоро вилояти – 412,2 млрд сўм;
- Жиззах вилояти – 895 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти – 615,7 млрд сўм;
- Навоий вилояти — 204 млрд сўм;
- Наманган вилояти – 679,2 млрд сўм;
- Самарқанд вилояти – 779,7 млрд сўм;
- Сурхондарё вилояти – 320,2 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти – 67 млрд сўм;
- Тошкент вилояти – 646 млрд сўм;
- Фарғона вилояти – 771,8 млрд сўм;
- Хоразм вилояти – 433,9 млрд сўм;
- Тошкент шаҳри – 3 630,9 млрд сўмни ташкил этган.
Тасодифий хабарлар
Навоийда 38 ёшли аёл қизи билан бирга бошқа бир фуқаронинг устига қизиган ёғни сепиб юборди. Кейин эса дўппослашди
Янги Наманган туманида 380 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди
Ҳожатхонада қизларни яширинча пойлаган ўзбекистонлик ушланди
Россияда оғир аҳвола қолган 7 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Якшанба куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?