Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий судида «одил судловни амалга оширишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича судлар фаолиятига жорий этилган ахборот-коммуникация технологиялари тақдимоти» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тақдимотда судлар фаолиятини рақамлаштиришда ҳозирги кунга қадар қилинган ишлар ва келажакдаги белгилаб қўйилган режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Президентнинг 2020 йил 3 сентябрдаги «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланган:
- 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш;
- 2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;
- 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш;
- 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;
- 2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш.
2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига «Адолат» ахборот тизимлари комплексини жорий этиш белгиланди. Бу тизим давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш имкониятини беради.
Қайд этилишича, судлар фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичидаги муҳим вазифаларидан суд мажлисларида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи мобил дастурни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, шунингдек видеоконференцалоқа режими орқали жазони ижро этиш муассасаларида жойлашган шахсларни бевосита улар жойлашган жойдан туриб суд мажлисларида, шунингдек суд раҳбариятининг шахсий қабулларида иштирокини таъминлаш ҳисобланади.
Йиғилишда судлар фаолиятини рақамлаштиришдан кўзланган мақсадлар ҳам санаб ўтилди. Хусусан, фуқаролар ва тадбиркорлар ўз низоларини суд биносига бирон марта ҳам ташриф буюрмасдан туриб ҳал этиш имкониятини яратиш ва бошқа қулайликларни тақдим этиш кўзда тутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Баҳодир Жалолов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Турин политехника университети олдидаги жанжалда бир талаба вафот этди
Ҳафтанинг илк кунида қандай об-ҳаво кузатилади?
24-31 май кунлари Наманганда халқаро «Гуллар фестивали» ўтказилади
Йўл ҳаракати қоидаларини 17 марта бузган шахс 10 млн сўмдан ортиқ жарима тўлади