Ўзбекистонлик Челябинскда юк машина остида ҳалок бўлди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхона маълумоти асосида.
Хабарга кўра, 2019-йил 26-июл куни Челябинск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Б.Р. йўлни кесиб ўтаётганида юк автомашинаси уриб кетган ва ҳодиса жойида вафот этган.
Екатеринбургдаги Бош консулхона вазиятни назоратга олган.
"Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Челябинск шаҳридаги ўзбек диаспораси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қиляпти", - дейилади хабарда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмен вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненетск автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.
Тасодифий хабарлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ИИБ ЙҲХБ БОШЛИҚЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ СУХБАТ (видео)
FIFA Исроил ва Фаластин ўртасида ўйин ташкиллаштирмоқчи
Абитуриентларда рекорд натижа қайд этилди
Шавкат Мирзиёев 3 октябрда Венгрияга жўнаб кетади
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатидан бири бўлди