Мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш ва инфратузилмасини яхшилашга ота-оналардан мажбурий пул йиғимларига йўл қўйилмайди. Бундай ишларга маҳаллий ҳокимликлар масъул. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) маълум қилди.
Айтилишича, вазирликка ота-оналардан мактаб таъмири учун пул йиғилаётганлиги юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
“Қонунчиликда умумий таълим олиш бепул эканлиги кафолатланганини инобатга олиб, мактаблардаги ҳар қандай мажбурий йиғимлар ноқонуний ҳисобланади”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, вазирлик мактаб раҳбарларидан мажбурий пул йиғиш ҳолатларини олдини олишни сўрамоқда.
Мактабларда ноқонуний пул йиғилаётган бўлса бу ҳақда вазирликнинг 71 202-09-09 ишонч телефон рақамига хабар бериш мумкин.
Мактабларга беғараз ҳомийлик қилиш истагида бўлган фуқаролар буни қонуний йўл билан, яъни хомийлик маблағларини мактабнинг ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда расмийлаштиришлари мумкин.
Маълумот учун, ҳозирги кунда мактабларда Кузатув кенгашлари фаолият юритмоқда. Кузатув кенгашига ўқувчиларнинг ота-оналари, собиқ битирувчилар, ўқитувчи ва бошқалар сайланиши мумкин. Кузатув кенгаши аъзолари бюджетдан ҳамда қўшимча ишлаб топилган маблағларни самарали ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш ваколатига эга.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов мақбарасини зиёрат қилди
Samsungнинг энг машҳур серияси 17 март куни тақдим этилади
Наманганда 2 ёшли бола «KIA BONGO III» тагида қолиб кетди
Маккада Наманганнинг инвестицон салоҳияти тақдимоти ўтказилмоқда (фото)
Namangandagi kichik muammo