Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг ушланиши билан боғлиқ видеотасвир тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ бу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
"2020 йилнинг 3 август куни тахминан соат 12:30 ларда ППХ бригадаси 3 батальон 5 отряд ходимлари сафдорлар Б.Мирзахакимов ва А.Худойбердиевлар Юнусобод тумани Абдулла Қодирий ва Шароф Рашидов кўчаларининг кесишмасидаги чорраҳада хизмат олиб бораётган вақтида, чорраҳада икки нафар қизлар тиланчилик қилаётганлигини аниқлашган. Ушбу қизлар ўзининг хатта-ҳаракатлари билан йўлнинг серқатнов қисмида авариявий ҳолатни юзага келтириб, транспорт воситалари ҳайдовчиларига халақит беришган.
Қизлар ўрнатилган қонун қоидаларни бузаётганлиги тушунтирилиб, уларга яқин орадаги Юнусобод тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБга боришлари сўралган. Бироқ 18 ёшли Сарвиноз Э. ва 19 ёшли Шахзода А. ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақорат қилишган ва атрофдаги одамларнинг диққатини тортиш мақсадида шовқин кўтаришган. Натижада ходимлар қўшимча кучларни чақириб, ушбу қизларни ИИБга олиб келишган.
Профилактика инспектори К.Джураев ушбу фуқаролар билан профилактик тушунтириш ишларини олиб бориб, тиланчилик қилганлик учун жавобгарлик белгиланганлигини маълум қилган. Улар томонидан бу ҳолат биринчи маротаба содир этилаётганлиги сабабли қизларга огоҳлантириш берилган".
Тасодифий хабарлар
Ақлли соатлар шифокор бўла олмайди
Ҳиндистонда полиция кабутарни ҳибсга олди
Тезкор: АҚШ бугун Россияга қарши санкцияларни қабул қилади
Тезкор! Ўзбекистонда чет эл автомобиллари учун "растаможка" 2 баробарга қисқартирилади
Бир неча ўнлаб украиналик чегарачилар Россия ҳудудига ўтди