Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги энергия инқирози, “свет” ва газ муаммосидан жуда яхши хабардор. Бу ҳақда унинг ўзи, 13 декабрь куни Учтепа тумани фаоллари билан учрашувда айтиб ўтди.
“Тошкент шаҳрида 584 та маҳалла бор. Улардаги вазиятни телевизорда, ижтимоий тармоқларда кўриш бошқа, сизлар билан бевосита кўришиб ўрганиш бошқа. Умуман, Тошкент шаҳри пойтахтимиз. Унинг ютуқлари ўзимизники, камчиликларини эса муҳокама қилиб бартараф этишимиз керак. Шу боис сизлардан бугун очиқ суҳбатлашиб олмоқчиман”, дейди давлат раҳбари учрашув аввалида.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигига шу кунларда 200 млрд сўм маблағ ажратилган. Буни айтаркан давлат раҳбари, нега Учтепа туманига келганини изоҳлади.
“Мен келишимдан мақсад, қилинган ишларни мақтаниш эмас. Якунланаётган йилдан сабоқ, келгуси йилга режа! Мана шу масала диққат марказимизда бўлиши керак. Мен бежизга маҳаллага диққат қаратмайман: ҳамма дард маҳаллада, лекин шу билан бирга ҳамма даво ҳам маҳаллада”, дейди у.
Давлат раҳбари сўзида давом этиб, ўзи ҳам оддий маҳаллада яшашини айтди.
“Бизда ҳам маҳалла раиси бор. Ҳар сафар кўришиб қолсак “Раис бобо, ишлар яхшими, бизга саволлар йўқми”, деб сўрайман”, дейди Президент.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги ҳамма муаммоларни шахсан ўзи кузатиб боришини таъкидлади.
“Свет, газ муаммоларини яхши биламан. Тошкент шаҳрида свет-газ муаммоси бўлмаслиги керак. Ҳаммаси етарли даражада ажратилган. Фақат ўз ўрнида ишлатишни билиш керак”, дейди Мирзиёев.
Тасодифий хабарлар
«Ўзгидромет» навбатдаги шошилинч баёнот билан чиқди
Миллий авиакомпания директори коронавирус қурбонига айланди
Президент: «Мен ҳам Наманган боғларига дам олгани келай, 4-5 соат мажлис қилишга мажбур бўлмайлик»
Ўз уйимизда жума намозини ўқисак бўладими?
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлиши айтилди