Ижтимоий тармоқларда «Cobalt» автомобили сув омборида сузиб юрганлиги тўғрисида тарқалган хабар юзасидан маълумот берилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 июн куни соат 13:30 да Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги «Тўдакўл» сув омборида Бухоро вилоятида туғилган фуқарога тегишли бўлган оқ рангли «Cobalt» автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида сув омборига оқиб кетган. Аниқланишича, сув омбори қирғоғида турган автомобилни кучли сув тўлқини оқим билан ичкарига олиб кирган.
Ушбу вазият бўйича ФВВга маълумот келиб тушмаган ва воқеа жойидаги фуқаролар ёрдамида автомобил сувдан чиқариб олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Тасодифий хабарлар
Tracker’dan keyin navbat uyga. Boks bo‘yicha Jahon chempioni Bahodir Jalolovga Toshkentdan uy sovg‘a qilindi
Farg‘ona shahrida ko‘p tarmoqli sport majmuasi foydalanishga topshirildi
Бухорода 41 ёшли фуқаро "массаж" қиламан деб 29 ёшли йигитнинг 500 мингини "ухлатди"
Газ ва “'электир” муаммолари учун махсус штаблар ташкил этилди
Мирзиёев ота-бола Бердимуҳамедовларни табриклади