Эндиликда Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун “моҳирлик ва бизнес соати” киритилиб, уларнинг ғоясини стартапга айлантиришга 100 миллиард сўм грант ажратилади. Бу ҳақда бугун, 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда маълум қилди.
Билдирилишича, стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизим яратилди. Уларни молиялаштиришга 145 миллион доллар венчур сармоя киритилди. Президентимиз бу рақам 1 миллиард долларга етказилишини айтди. Энди, бу ишлар мактабдан бошланади. Ўқувчилар учун “моҳирлик ва бизнес соати” киритилиб, уларнинг ғоясини стартапга айлантиришга 100 миллиард сўм грант ажратилади.
Олийгоҳлар ўртасида ҳам стартаплар бўйича ҳар йили “Энг яхши креатив ғоя” танлови ўтказилиб, ғолибларга олийгоҳ жамғармасидан 300 миллион сўмгача грант берилади.
Стартапни прототипга айлантириш ва синовдан ўтказиш учун Инновация агентлиги ва IT-парк “RnD” марказини очади. Бунда, энг яхши лойиҳалар бўйича прототип яратиш харажатининг 50 минг долларгача қисми Ёшлар венчур жамғармасидан қопланади.
Ҳар йили инвесторлар, йирик корхона ва стартап ташаббускорлари иштирокида “Стартап-экспо” кўргазмаси ўтказиб борилади.
Тасодифий хабарлар
Зарина Низомиддинова: Агар мен ҳақимда гапиришдан тийилишса, машҳурлик шоҳсупасини тарк этибман деб ҳисоблайман
Hindistonning 132 qishlog‘ida uch oyda bitta ham qiz tug‘ilmagach, hukumat jinoiy ish ochdi
Ўзбекистонда коронавирусга қарши «Ремдесивир» ва «Фавипиравир» дориларидан фойдаланилмоқда
Ўзбекистонлик аёл Истанбулда чақалоғини халтага солиб, 4-қаватдан улоқтирди
«Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, ниятларингизни билсам дейман» – Шавкат Мирзиёев