UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси вафот этди. Бу ҳақида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram’даги каналида хабар берди.
Фото: «Чемпионат»
Абдулманап Нурмагомедов узоқ давом этган кома ҳолатидан ўзига келмади ва 57 ёшида дунёдан кўз юмди.
«Қайғули хабар менгача етиб келди. Абдулманап Нурмагомедов бу дунёдан кўз юмди.
Бутун чечен халқи номидан Абдулманап Магомедович оиласига ҳамдардлик билдираман», — дея ёзади Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Абдулманап Нурмагомедовга пневмония ташхиси қўйилганди, мураббий коронавирусга таҳлил топширишдан бош тортган. Кейинроқ унинг коронавирусга чалингани маълум бўлганди. Май ойида унинг ҳолати ёмонлашган ва мураббий Москвага олиб келинган. 13 майда мутахассис кома ҳолатига тушиб қолгани хабар қилинди, Орадан маълум муддат ўтгач, Ҳабиб отасининг ҳали ҳам ўзига келмаганлигини айтганди.
Тасодифий хабарлар
МИБ ходимлари олдида ўзини ёқиб юборган андижонлик фуқаро касалхонада вафот этди
Бухорода қалбаки пул ясаб келган 4 нафар шахс қўлга олинди
ДХХ Тожикистондан қарийб 6 кг наркотик олиб кираётган шахсни ушлади
Jirinovskiy: Belarus va Ukraina Rossiyaning tarkibiga kirishi kerak
Президент ички ишлар вазирини генерал унвонидан маҳрум этиб, ишдан бўшатди