Келгуси йили АҚШ доллари еврога нисбатан 36 фоизга қадрсизланиши кутилмоқда. «AG Bisset» компаниясининг валюта рискларини бошқариш бўйича бош инвестиция директори Ульф Линдалнинг прогнозига кўра, АҚШ валютасини шунчалик қулаш кутяптики, бунақаси яқин ўн йилларда бўлмаган.
Доллардан ҳозироқ воз кечиш керакми? Экспертнинг таъкидлашича, шу йилнинг ўзидаёқ кўплар долларларини алмаштиришни бошлаб юборган. 2020 йилда доллар ўзининг энг юқори қийматидан 11 фоизини йўқотди, дея хабар берди «Reuters».
Аксарият сармоядорлар АҚШ иқтисодиёти пасайиши, паст фоиз ставкалари ва хавотирлар фонида доллар қадрсизланишини прогноз қилишяпти. Бундан ташқари, Америка бюджети коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этиш дастурлари ҳисобига тинмай шишиб боряпти, дейилади «Экономика сегодня» ФБА хабарида.
«TD Securities» таҳлилчилари ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда доллар бошқа валюталарга нисбатан 10 фоиз ортиқча баҳолаб юборилган.
Аммо барча ҳам долларнинг қулашига ишонмаяпти. Масалан, «BlackRock» директори Рик Ридернинг фикрича, доллар учун қулаш хавфи йўқ, негаки, бутун дунё унга кучли боғланиб қолган.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев томонидан яна бир муҳим қарор имзоланди
2021 йилнинг "биринчи аварияси" юзасидан расмий маълумот берилди
Сўнгги соатларда яна бир неча фуқароларда коронавирус қайд этилди
Ота ва она ўғлига севган қизини “олиб” бермагани учун ваҳшийларча ўлдирилди
Болливуд юлдузи - Риши Капур 67 ёшида оламдан ўтди