Афғонистонлик қочоқлар ўзбек—афғон чегарасидан ўтган Амударёни баклашкалардан ясалган солларда кесиб ўтмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» нашри Термиздаги манбасига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнгги кунларда бир неча гуруҳ афғон қочоқлари ноқонуний равишда Ўзбекистон ҳудудига ўтган, шу билан бирга, мутахассислар формадаги қуролланган одамлар Амударёдан сузиб ўтганига ҳайрон. «Аниқланишича, афғонлар оқими тез бўлган етарлича чуқур дарёдан сузиб ўтишда сув учун мўлжалланган ва етарлича юк кўтаришга қодир бўш баклашкалардан ясалган соллардан фойдаланмоқда», — дейилади манбада.
Унинг қўшимча қилишича, бу каби арзон, сарамали, енгил, овоз чиқармайдиган ва ишончли сузиш воситасини бошқариш осон. «Саноқли дақиқаларда дарёни сузиб ўтган қонунбузарларнинг барачаси чегарачиларимизга таслим бўлган», — дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Тошкент ва Наманганда 127 киши коронавирусдан соғайди
Энди дарахт кесилгани ҳақида хабар қилганларга “суюнчи” берилади
Наманган ва Тошкентда беморларнинг навбатдаги гуруҳи соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 344 нафарга етди
Қирғизистонда битта қўчқор 1 млн долларга сотилди (видео)