Текширувлар чоғида эркакнинг ертўлада сақланаётгани маълум бўлган.
Tошкентда 20 ёшли йигит 50 ёшли отасини маст ҳолатда дўппослади ва уйининг ертўла қисмига мажбуран қамаб қўйди. Маълумотларга кўра, эркакнинг узоқ муддат кўринмай қолганидан ҳавотирга тушган қўшнилар воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига мурожаат қилишган. Текширувлар чоғида эркакнинг ертўлада сақланаётгани маълум бўлган. Унинг ҳолатини кўздан кечирган шифокорлар эркакнинг ўз ўғли томонидан калтакланганини айтишган. Эркакнинг ўзи эса ўғли билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган вақти жанжал чиққани ва оқибатда дўппосланганини айтиб ўтган. Айни вақтда эркак касалхонага жойлаштирилган, унинг ўғли эса қўлга олинган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган, йигит суд қарори билан 15 суткалик қамоқ жазосига маҳкум қилинган.
manba: effect.uz
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳридаги Ёшлар маркази биноси катта мажлислар залида назорат остидага шахслар (маҳкумлар) иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
“Реал” Венесуэладаги зилзила қурбонлари учун 2 млн евро ажратди
Гурбангули “Дўзах дарвозалари”ни ўчиришни буюрди
2024 йил 1 январдан "счётчикларсиз" ер ости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади
Тожикистонда карантинни менсимаганлар қамоққа ташланадиган бўлди