Москва шаҳар суди шу йил май ойида Измайлово боғида бир аёлни зўрлаб, ўлдириб кетганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросининг ишини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда “Москва” ахборот агентлиги пойтахт прокуратураси матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Ҳодиса 2019 йил 28 майда содир бўлган. 23 ёшли айбланувчи аввал москвалик аёлни зўрлаб, кейин унинг полицияга мурожаат қилишидан қўрқиб бўғиб ўлдирган ва жиноят жойидан беркинган.
Москва шаҳар прокуратураси 23 ёшли ўзбекистонликка нисбатан Россия Федерацияси ЖКнинг 131- (жинсий зўрлаш) ва 105-моддалари (бошқа жиноятни беркитиш учун қотиллик қилиш) билан жиноий иш очилганини тасдиқлади.
Тасодифий хабарлар
Тошкентга Ухандаги беморларга ёрдам берган мосламалар олиб келинди
Исроил яна юқори мартабали икки эронлик ҳарбийни йўқ қилди
Сеул КХДРни ҲАМАСга қурол етказиб беришда айблади
UzAuto Motors камроқ автомобиль сотиб, кўпроқ фойда олаётгани маълум бўлди
Наманганда қиморбозлар пичоқлашгани айтилган видео юзасидан ИИБ ахборот хизмати маълумот берди