Айни кунда Тошкент шаҳри аҳолисининг биргина ичимлик сувидан қарздорлиги 124 миллиардга етди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси хабар берди.
Қайд этилишича, қарздорликнинг бу тарзда ўсишига кўплаб омиллар сабаб бўлмоқда. Булардан бири карантин чекловлари вақтида аҳолининг тўлов қобилияти чекланиши бўлса, иккинчиси кўп йиллардан буён аҳолидан ичимлик суви тўловларининг ўз вақтида ундирилмагани.
“Соҳадаги мазкур йирик миқдордаги дебитор қарздорлик тизим ривожи бир мунча ортга сурилишига ҳам сабаб бўлмоқда”, дейилади хабарда.
Шундан келиб чиқиб, аҳолининг ичимлик сувидан қарздорилигини йил сўнгига қадар қисқартириш бўйича “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, барча мутасаддилар ушбу саъй-ҳаракатга сафарбар этилган.
Айни кунда барча мутасаддилар маҳалларда бўлиб, аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ва қарзларни ундириш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Ўрганишлар давомида ичимлик сувидан қарздорлар орасида ўзига тўқ, даромад манбаи аниқ бўлган аҳоли вакиллари борлиги аниқланган.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёев бевосита томоша қилган беллашувда Давлат Бобонов жаҳон чемпиони бўлди
Қодиров камбағаллар устидан куляптими? “Миллий тикланиш” раиси яна ёқимсиз иддао билан чиқди
Ўқитувчиларнинг санаторийларга бориш тартиби белгиланди
15 ёшли қиз билан жинсий алоқага кирган 3 эркак муддатидан олдин озод қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сўхдаги вазият бўйича халқимизни вазминликка чақирди