Халқаро жиноий суднинг янги президенти Томоко Аканэ Россия раҳбари Владимир Путин Украинадаги ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортилишига ишонч билдирди. Бу ҳақда у “Kyodo” ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Аканэ Халқаро жиноий суд олдида турган қийинчиликларни, жумладан, сўнгги икки йил ичида ҳибсга олиш учун ордер берилган одамларни ҳибсга олишга олиб келган бирорта ҳам ҳолат бўлмаганини тан олган.
Аммо у интервьюсида "осмоннинг қасоси секин, лекин аниқ" деган Хитой халқ мақолини келтирган.
“Россиянинг норозилигига қарамай, Аканэ далиллар ва зарурат бор экан, вазият ёки сиёсий келиб чиқишидан қатъи назар, биз (ҳибсга олиш ордерини) чиқаришимиз керак”, дейди у.
Япония судьяси Томоко Аканэ 2023 йил март ойида Россия Президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилишда айблаб, ҳибсга олиш ордерини имзолаган Халқаро жиноий суднинг учта судьяси қаторида эди. 2024 йил март ойида у Халқаро жиноий судга раҳбар бўлди.
Россияда эса Аканэга нисбатан била туриб ноқонуний ҳибсга олиш ва хорижий давлат вакилига ҳужум қилишга тайёргарлик кўриш моддалари бўйича иш очилган. Россия Ички ишлар вазирлиги уни қидирувга берган.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакат Халқаро жиноий суд қарорини тан олмаслигини таъкидлаган.
Тасодифий хабарлар
Тошкент шаҳар ҳокими қатъий огоҳлантирилди, бир қатор ҳоким ва ҳоким ўринбосарларлари, прокурор, солиқчилар ишдан бўшатилди
Кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади
Супер контракт нархлари шу ҳафта охирида тасдиқланади
Тошкент - Самарқанд, Тошкент - Андижон пуллик автомобиль йўллари қурилади
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?