Қримдаги барча автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин сотуви ҳам эркин тарзда, ҳам талонлар бўйича тўлиқ тўхтатилди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Россия томонидан тайинланган яриморол раҳбари Сергей Аксёновнинг айтишича, бензин сотуви кеча, 21 июнь куни соат 09:00 дан бошлаб тўхтатилган.
“Ёқилғи фақат Қрим Республикаси ҳаётий фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат хизматларига берилади”, дейди Аксёнов.
Қрим бензин тақчиллигига баҳор охирида дуч келган. Бунга Украина Қуролли кучларининг аннексия қилинган яриморолни Р-280 Новороссия автомобиль йўли орқали таъминлаётган бензин ташувчи ва юк машиналарига уюштирган ҳужумлари сабаб бўлгани айтилмоқда.
Жорий йилнинг 6 июнь куни Севастополдаги TES АЁҚШлар тармоғида бензин олиш учун талонларни расмийлаштириш мақсадида QR-кодлар жорий этилган. Бундай талон 20 литр бензин харид қилиш ҳуқуқини берган.
QR-кодни фақат ҳафтасига бир марта ва фақат Макс мессенжери орқали олиш мумкин. Россия томонидан тайинланган Севастопол губернатори Михаил Развожаев эса кодлар том маънода бир неча ўн сония ичида тугаб қолаётганини маълум қилган.
Тасодифий хабарлар
Сурхондарёда «жиҳод»га даъват этган шахс қўлга олинди
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
"Толибон" Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
Мирзо Улуғбекнинг "Улуғбек Зижи" асари илк бор тўрт тилда нашр этилди
Роналду 780 минг долларлик соат ясатди (видео)