Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги кўп қаватли уйда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари чоғида ёлланма ишчи электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йил 25 сентябрь куни Янгиқўрғон туманидаги «Водий» МФЙ Ипакчи кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган кўп қаватли уйда бахтсиз ҳодиса юз берган. Техника хавфсизлиги ёки меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши етарли даражада ташкил этилмаганлиги оқибатида объектда ёлланма ишчи сифатида ишлаётган Уйчи туманида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқарони электр токи урган, фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Аниқланишича, марҳумда электр травма, организмнинг умумий аспексияси, ўнг қўл чап кафти учи юзасида электр тамға кўринишидаги жароҳатлар кузатилган ва улар фуқаронинг ўлимига олиб келган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
2022 йилда Ўзбекистон йўлларида содир бўлган ЙТҲ қурбонлари сони маълум қилинди
Эрдўған Зеленский ва Жонсон билан келишиб олди
2022 йилда қанча ўзбекистонлик хорижга кўчиб кетгани айтилди
Наманганда 73 та оилавий меҳмонхона уйлари ташкил этилди
Ўзбекистонда йил бошидан бери ЙТҲлар оқибатида 226 нафар бола ҳалок бўлди