Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбеда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Ташкилот ўзининг 20 йиллигини нишонлайди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Асадовга кўра, саммитнинг биринчи куни, 16 сентябрда давлат раҳбари ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Россия Президенти Владимир Путин ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан, 17 сентябрь куни эса Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
17 сентябрь куни эса давлат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.
Шунингдек, Душанбеда янги форматдаги “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти” учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.
Бундан ташқари, ҳафта давомида Президент ҳузурида ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
“Жасади 2 кун машинада олиб юрилган аёл” ҳақидаги хабар рад этилди
Ўзбекистонда журналист ва блогерларга бўҳтон ҳамда провокация уюштириб келган каналлар блокланди
Фуқарони текшириш учун ИИБга олиб бориш тартиби бекор қилинади
Mahallalarda radiouzellar tashkil qilish taklif etildi
Трамп учинчи жаҳон урушини бошламоқчими?