Россиянинг Ленинград вилоятидаги Всеволожск туманида ўзбекистонлик мигрантнинг бошига ичида цемент оҳак қолдиқлари бўлган металл челак тушиб кетди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Маълум бўлишича, 1 июнь куни 112 хизматига Новосаратовка қишлоғидаги “Невская Долина” қурилиш участкасида ишчининг бошига ғишт тушгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган отряд жойида кўп қаватли уй қурилаётганини аниқлаган.
69 ёшли қўриқчининг сўзларига кўра, қурилиш майдончасида пардозлаш ишларини олиб бораётган 34 ёшли ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент оҳак қолдиқлари бўлган металл челак тушиб кетган, шундан сўнг у кўплаб тан жароҳатлари билан Всеволожск поликлиникасига етказилган.
Видеокузатув камералари соат 11:47 да номаълум шахс қурилаётган бинонинг олтинчи қаватидаги деразадан ташқарига қарагани, сўнг қўлини ташқарига чиқариб, челакни пастга улоқтирганини ёзиб олган. Жабрланувчи бир неча соатдан кейин шифохонада вафот этди.
Ленинград вилояти Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, бошқа ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларини бузиш, оқибатда ишчи ҳалок бўлгани бўйича жиноий иш қўзғатилган.
“Ҳозирда ҳодисанинг ҳолатларини, шунингдек, ҳодисага сабаб бўлган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Тергов қўмитаси хабарида.
Қўшимча қилинишича, текширув давомида ишлаб чиқариш жараёни хавфсизлигини таъминлаш вазифаларига киритилган ходимлар аниқланади.
Тасодифий хабарлар
Украинага яна шиддатли ракета ҳужуми бўладими? Сўз Путинга
Ўзбекистонда такси лицензиясига эга автомобилларга «доставка» учун «стикер» талаб этилмайдиган бўлди
Шавкат Мирзиёев 3 октябрда Венгрияга жўнаб кетади
Коронавирус: Ўзбекистонда Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унга 10 трлн сўм ажратилади
Жиззахда турмушга чиқмаган 22 ёшли аёл эгизак чақалоқларини далага ташлаб кетди