Бугун, 18 март куни соат 07:22 ларда Тошкентнинг Учтепа туманида олтита машинани дарахт босиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Ҳодиса Учтепа тумани Чилонзор 23-мавзе 31-уй олдида юз берган. Воқеа жойига зудлик билан 1 та қутқарув экипажи етиб борган. Дарахт қулаши натижасида 6 та (Kia, Gentra, Nexia-3, Damas, Cobalt, “Нива”) енгил автомобиль шикастланган.
“Ҳозирда юзага келган вазият оқибатлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади вазирлик хабарида.
Шу билан бирга, ФВВ аҳолидан кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмасликни сўраган.
Тасодифий хабарлар
Суданда қабилалараро тўқнашувларда 199 киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон сўнгги 10 йилдаги зилзилалардан 84 млрд сўм зарар кўрган. Қурбонлар ҳам бўлган
Президент 8 та вилоят ва пойтахтда электр энергияси тежалмаганини танқид қилди
Огоҳ бўлинг! “Ҳалол” гўшт маҳсулотида чўчқа ДНКси аниқланди
Ўзбекистондаги жоме масжидларда 6 майдан таровеҳ ва жума намозлари ўқилиши ростми?