Тошкент метрополитенинг “Олмазор” бекатида 2008 йилда туғилган А.Э.га нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этган шахс қидириувга берилгани хабар қилинганди.
Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг маълум қилишича, қидирилаётган шахс Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т., фуқаро К.Ш. эканлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Маълум қилинишича, у илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган.
Ҳозирда, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан мазкур шахснинг ҳаракатларида вояга етмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш жиноятининг аломатлари мавжудлиги текширилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг навбатдаги ташриф манзили – НАМАНГАН
Паспорт олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш. Наманган тумани янги давлат хизматлари маркази нима билан фарқланади?
Ана холос! Рамзан Қодиров карантинни бузганларни ўлдириш кераклигини айтди
"Nexia"ни олиб қочган 25 ёшли қиз қўлга олинди
Трамп Россияга қарши санкцияларни бекор қилмайди – Дмитрий Медведов