Украина президенти Владимир Зеленский россиялик ҳамкасби Владимир Путин ядро қуролидан фойдаланиш тўғрисида блеф қилаётганига ишонмаслигини айтди.
“У бутун дунёни қўрқитмоқчи. Бу унинг ядровий шантажи йўлидаги биринчи қадамлари. Мен уни ёлғондакам пўписа қиляпти, деб ўйламайман. Улар бизнинг АЭСни ва Энергодар шаҳрини нишонга олишди ва ишғол қилишди.
Ушбу АЭСда ҳам олтита блок бор... Бу олтита Чернобил блокига ўхшайди. Бир неча кун олдин улар Жанубий Украинадаги яна бир атом электр станциясини ўққа тута бошлашди.
Ўйлайманки, дунё уни ва унинг бу таҳдидини тийиб турибди. Биз унга босим қилишда давом этишимиз, бу ишни давом эттиришига йўл қўймаслигимиз керак”, — деган Зеленский ўзининг сўнгги интервьюсида
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Владимир Путин мамлакат бўйлаб қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисида фармон имзолади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади
Президент Озарбайжонга жўнаб кетди
«Айни кунларда муносиб номзодлар кўриб чиқилмоқда». Мусулмонлар идораси муфтий қай тартибда сайланишини маълум қилди
45 ёшли аёл бирданига тўққиз нафар фарзандни дунёга келтирди
Нашида эшитгани учун қамалган талаба С.Раҳмонқулов суд залида қамоқдан озод қилинди