Бундай мактаблар Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида энг кўп қайд этилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан Ўзбекистонда «таълим даражаси юқори бўлмаган» мактаблар рўйхати тасдиқланди. Унга 460 та мактаб киритилди. Бундай мактабларнинг энг кўпи — 99 таси Қашқадарё вилоятида жойлашган.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар сони қуйидагича:
- Қашқадарё вилояти – 99 та;
- Самарқанд вилоятида — 86 та;
- Сурхондарё вилоятида — 70 та;
- Жиззах вилоятида — 36 та;
- Наманган вилоятида — 34 та;
- Сирдарё вилоятида — 32 та;
- Фарғона вилоятида — 29 та;
- Қорақалпоғистонда — 24 та;
- Андижон вилоятида — 23 та;
- Навоий вилоятида — 16 та;
- Хоразм вилоятида — 9 та;
- Бухоро вилоятида — 5 та.
«Халқ таълими инфо» портали маълумотларида келтирилишича, 2023 йилда шундай мактаблар рўйхатда 642 та, 2024 йилда 545 та эди. Бу йил таълим сифати паст бўлган мактаблар сони 75 тага қисқарган.
Таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчиларга устама тўланади.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар — Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда шакллантириладиган рўйхатга киритилган умумтаълим мактабларидир. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантириш мезонлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва инспекция томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади. Бунда мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш натижалари, мактабнинг рейтинги, «Замонавий мактаб»га қўйилган талаблар асосида баҳолаш натижалари инобатга олинади.
Тасодифий хабарлар
Америкалик блогер 456 минг доллар пул тикиб ҳақиқий “Кальмар ўйини” уюштирди
Украинани ташлаб қочганлар 1 миллиондан ошди
Зангиотада жиноят содир этиб қидирувда бўлган шахс Наманганда ушланди
Коронавирусдан тузалган инсон вирус ташувчи бўлиб қоладими?
ДХХ қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган гуруҳни ушлади